20:12 / 10.01.2019
3 726

Маданият вазири: Циркка тайинланган директорлар бир йилга бормасдан қамалиб кетяпти

Маданият вазири: Циркка тайинланган директорлар бир йилга бормасдан қамалиб кетяпти
«Ўзбек давлат цирки» давлат муассисига директор этиб тайинланган шахслар​ бир йил ҳам фаолият юритмай қамалиб кетяпти, дейди вазиятга ачиниб Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев. У давлат циркининг аҳволи ҳозирда жуда ачинарли эканини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Аввал, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Тошкент давлат цирки собиқ бош директори лавозимида ишлаган Баҳром Мажидов қидирувга эълон қилингани ҳақида хабар тарқаганди.

«​Буни очиқ тан оламан. Бу масала юзасидан Бош вазирдан танбеҳ ҳам эшитдик. 1976 йилда бунёд этилган цирк ҳалигача бирон марта капитал таъмир қилинмаган. Техник база ҳам ҳалигача ўша. Ваҳоланки, технологиялар неча маротаба алмашди. Циркка тайинланган директорлар бир йилга бормасдан қамалиб кетяпти. Ҳайвонларнинг тили йўқ-да, шикоят қилолмайди», – дейди у.

Таъкидланишича, циркда йилдан-йилга даромад тушиб кетяпти. Шунга қарамай, 2019-2021 йилларда 5 та кўчма цирк ташкил этишга қарор қилинган.
Вазирга кўра, 2019 йилда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассисида ўтказилажак капитал таъмир туфайли ёпилади.

Маълумот учун, цирк фаолиятидаги камчиликлар эълон қилиниб, унинг бошқарув тизими йиллар давомида қониқарсиз ташкил этилганлиги, шунингдек дастурлар ва томошаларнинг бадиий савияси кескин пасайиб кетганлиги натижасида охирги 20 йилда томошалар сони 1 052 тадан ҳозирги кундаги 200-250тагача камайгани билдирилганди.

Циркнинг ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи миқдорлари пастлиги, шунингдек иш натижадорлигига нисбатан моддий рағбатлантириш тизими йўқлиги сабабли кадрлар қўнимсизлиги ва мутахассисларнинг етишмаслиги юқори даражада, шунингдек, кейинги йилларда малакали тор соҳа мутахассисларнинг хорижий давлатлар циркларида ишлаш учун жўнаб кетиш ҳолатлари тез-тез​ учрайди.

Цирк ҳайвонларини сақлашнинг антисанитария аҳволдалиги ва томошаларга тайёрлаш даражаси пастлиги, уларнинг соғлиғига ва кўпайтириш имкониятига салбий таъсир қилмоқда​.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маданият вазири: Циркка тайинланган директорлар бир йилга бормасдан қамалиб кетяпти