
2019 йил 12 январь куни номаълум шахслар юзига ниқоб кийиб, қуролланган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи А.Ш.нинг уйига бостириб кирган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Улар унга қўллари билан жароҳат етказган ҳамда А.Ш.нинг қизи ва турмуш ўртоғини қўрқитиб, миллий ҳамда хорижий валютадаги пулларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани Сувлик қишлоғида яшовчи ва вақтинча Яккабоғ тумани Яккабоғ қўрғонида яшовчи шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар