
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги гавжум йўллардан бирида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео кенг тарқалмоқда.
Видео муаллифининг сўзларига қараганда, Қўйлиқ бозори яқинида шакар тўла “КамАЗ” юк автомобили “Жигули” машинаси устига ағанаб кетган. Катта эҳтимол билан “КамАЗ” ортга қайтиш мақсадида бурилишда бошқарувни йўқотган ва оғир юк натижасида бир тарафга ағанаган. Лавҳада шакар қоплари кўлмакда ва асфальтда сочилиб ётганини кўриш мумкин.
ЙТҲ натижасида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида айни пайтда расмий маълумот йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар