date
views 4 983

Пахта тозалаш корхонасидаги талон-торожликлар фош этилди

Пахта тозалаш корхонасидаги талон-торожликлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан текшириш ўтказилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Унда вилоятдаги пахта тозалаш корхоналарининг бирида цех бошлиғи лавозимида ишлаб келган С.С. гўёки белгиланган тартибда сақланмаганлиги, сифати бузилганлиги натижасида экиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган 5 турдаги умумий қиймати 214,4 млн сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатномалар расмийлаштирган ҳолда чиқим қилиб, жуда кўп миқдордаги давлат мулкини талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пахта тозалаш корхонасидаги талон-торожликлар фош этилди