
Boeing 737 MAX самолётлари БААдаги Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни таклиф қилаётган биринчи миллий ташувчига айланди.
Flydubai лоукостери сайтида маълум қилинишича, 2019 йил 11 мартдан бошлаб Дубай ва Тошкент ўртасидаги авиарейслар ҳафтасига беш марта, 31 майдан эса ҳар куни Boeing 737 MAX самолётларида амалга оширилади.
“Биз БААдаги Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни таклиф қилаётган биринчи миллий ташувчига айланишдан мамнунмиз. Бу туристик ва савдо оқимларини янада ривожлантириш учун имконият яратади, шунингдек, илгари етарли даражада хизмат кўрсатилмаган бозорларни очиш бўйича масъулиятимизга ҳам мос тушади”, дейди компания бош ижрочи директори Ғайт Ал Ғайт.
Эслатиб ўтамиз, бизнес-класс учун тарифлар:
• 40 кг. юк ҳамда овқатланиш билан қўшиб ҳисоблаганда 1785 АҚШ долларидан бошланади.
Эконом-класс учун чипта нархлари:
• 20 кг. юк ва иссиқ овқат билан биргаликда 420 доллардан бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар