22:05 / 30.01.2019
6 165

1 февраль куни Ўзбекистондаги илк ёпиқ тоғ-чанғи мажмуаси очилади (фото)

1 февраль куни Ўзбекистондаги илк ёпиқ тоғ-чанғи мажмуаси очилади (фото)
1 февраль, жума куни Тошкентда Ўзбекистондаги илк ёпиқ кўнгилочар тоғ-чанғи комплекси — Ice City очилади деб хабар беради Uznews.uz нашри.

Бир қатор ОАВлар қаторида «Дарё» мухбири ҳам мазкур мажмуа очилишидан олдин журналистлар учун уюштирилган пресс-турда иштирок этди.

Ice City — бир йил ичида қуриб битказилган ўзига хос парк. Мажмуа ўзининг турли хил аттракционлари ва энг асосийси табиий қори билан ҳам жуда ноёб ҳисобланади. Бу ерда қиш тафтини ҳаттоки ёз фаслида ҳам ҳис этиш мумкин. Энг ажабланарлиси, мажмуада ҳаво ҳарорати +18 даражани ташкил этади.

Ice City’нинг майдонида 16. 000 кв.мни ташкил этади. Ҳудуддаги кўнгилочар аттракционлар, кишига шимол халқлари қаҳрамонлари ҳаётини ҳис этишга ёрдам беради. Комплекснинг сиғими эса персоналлар билан ҳисоблаганда 3000 кишига мўлжалланган.

Ice City’да чанғи ва сноуборд учиш учун Ўзбекистондаги илк ёпиқ трасса ҳам ўрин олган. Унда дўстона турнирлардан тортиб, хоккей ва фигурали учиш бўйича халқаро мусобақаларни ҳам бемалол ўтказса бўлади.

Бундан ташқари паркда катталар ва кичкинтой болалар ҳам бемалол ҳордиқ чиқариши мумкин. Жумладан, қорбўрон ўйнаш учун махсус ҳудуд ҳам болалар учун тайёр ҳолга келтирилган.

Мажмуада виртуал реаллик ишқибозлари учун махсус Вертиго VR ўйин хоналарини ташкил қилган. У ерда турли хил ўйин консоллари билан бир қаторда 5D кинотеатр ҳам ўрин олган. Улар орқали бемалол виртуал реалликни ҳис этиб кўриш мумкин.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 февраль куни Ўзбекистондаги илк ёпиқ тоғ-чанғи мажмуаси очилади (фото)