10:27 / 01.02.2019
7 579

Наманганлик аёл эрини ўлдириб, жазмани билан ​Қозоғистонга қочиб кетди​

Наманганлик аёл эрини ўлдириб, жазмани билан ​Қозоғистонга қочиб кетди​
Наманганда эрини ўлдириб каналга оқизган аёл ва унинг ўйнаши қидирилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Sof.uz'га маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текшириш давомида қуйидагилар аниқланди.

Маълум қилинишича, Д.К. турмуш ўртоғи 1989 йилда туғилган Н.Ю. билан яқин қариндоши – амакисининг ўғли, 1992 йилда туғилган В.К. билан ўзаро ишқий муносабатда бўлиб келганлигидан шубҳа қилиб, 18-январь куни спиртли ичимлик ичиб, турмуш ўртоғи Н.Ю. билан уйида ўзаро жанжаллашган.

Бундан хабар топган В.К. телефон орқали Д.К.ни ўзини хонадонига чақириб, холасининг ўғли Т.М.га темир болтани бериб, Д.К. келиб, жанжал қилиши билан унинг бош қисмига болта билан қасддан уриши ҳақида кўрсатма берган.

18 январь куни соат 21:30 ларда Д.К. амакиси Х.К. уйига келиб, турмуш ўртоғи Н.Ю. ва В.К. ўртасидаги ишқий муносабатларни Х.К. билан муҳокама қилаётган вақтида В.К. ҳам жанжалга аралашган пайтда, Т.М. унинг орқасидан келиб, қўлидаги темир болта билан Д.К.нинг бошига бир марта урган. Д.К. мувозанатини йўқотгандан сўнг Х.К. болтани олиб, Д.К. бошига болта билан 2 марта урган. Д.К. ерга йиқилгандан сўнг, В.К. келиб, Д.К.ни бош қисмига қасддан тепган, натижада Д.К. воқеа жойида вафот этган.

Шундан сўнг, В.К. ва М.Т.лар жиноят изларини яшириш мақсадида Д.К.ни жасадини кўрпага ва полиэтилен селофанга ўраб, В.К.нинг отаси Х.К.га тегишли Lacetti’нинг юкхонасига солиб, Наманган шаҳар, Машад МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган «Шимолий Фарғона канали»га ташлаб юборишган.

Жиноятни содир этилишида фойдаланилган темир болтани Чортоқ тумани, Гулшан МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган «Чортоқ сой» ариғи қирғоғига ташлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 26 январь туман прокуратураси томонидан В.К., Х.К. ва М.Т.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Марҳум Д.К.нинг жасади 27 январь куни Тўрақўрғон тумани, Узумзор МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган «Шимолий Фарғона канали»дан кўрпа ва полиэтилен селофанга ўралган ҳолатда тан жароҳатлари билан топилган.

Юқоридагиларга кўра, Х.К. ва М.Т.лар ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми «п» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, 28 январь Х.К., М.Т.ларга ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми «п» банди билан жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

В.К. терговдан яшириниб Қозоғистонга марҳум Д.К.нинг турмуш ўртоғи Н.Ю. билан биргаликда қочиб кетганлиги сабабли 28 январь унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан сиртдан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва қидирув эълон қилинди.

Ҳозирда жиноят иши вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими иш юритувига олинди. Жиноят иши бўйича тергов Бош прокуратура назоратига олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганлик аёл эрини ўлдириб, жазмани билан ​Қозоғистонга қочиб кетди​