08:10 / 02.02.2019
5 167

Ер учун туман ҳокими қарорини чиқартириб беришга 4000 «кўки»ни сўради

Ер учун туман ҳокими қарорини чиқартириб беришга 4000 «кўки»ни сўради
Фото: «profidom.com.ua»
Бош прокуратура департаментининг Риштон туман бўлими ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда Риштон тумани «Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази» директори И.К. фуқаро Н.К.га туман ҳокимлиги заҳирасидан фермер хўжалиги ташкил этиши учун 6 гектар ер ажратиш тўғрисида туман ҳокими қарорини чиқартириб бериш эвазига 4000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ер учун туман ҳокими қарорини чиқартириб беришга 4000 «кўки»ни сўради