11:30 / 04.02.2019
4 735

Муфтий Усмонхон Алимов Абу-Дабидаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (фото)

Муфтий Усмонхон Алимов Абу-Дабидаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (фото)
Фото: ЎМИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий жанобларининг таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

3 февраль куни Абу-Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича анжуман ўз ишини бошлади. Анжуман бош ҳомийси БАА амири Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳён ҳисобланади. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Йиғинга бутун жаҳондан мингдан ортиқ меҳмонлар келган.

Дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда дин пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги борасида сўзлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муфтий Усмонхон Алимов Абу-Дабидаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (фото)