08:50 / 05.02.2019
5 550

Кўмир конига тушган ўғрилар қўлга тушди

Кўмир конига тушган ўғрилар қўлга тушди
Фото: «iiv.uz»
«Ўзбеккўмир» АЖга қарашли «Апартак» кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, тахминан 600 килограмм кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб, чиқиб кетаётган шахслар қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, 2019 йилнинг 2 февраль куни тахминан 21:00ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси «Ангрен» ва «Апартак» кўмир конларини қўриқлаш алоҳида отряди навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унга кўра, шу куни 18:00ларда Ангрен шаҳар Беруний маҳалласида яшовчи Х.Одиматов, Д.Мирзабаев ва А.Кушматовлар ўзаро тил бириктириб, «Ўзбеккўмир» АЖга қарашли «Апартак» кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, тахминан 600 килограмм кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб, чиқиб кетаётганларида отряднинг мобиль гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинган.

«Ўзаро тил бириктириб, қўлбола усулда кондан кўмир ташишга ҳаракат қилган ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўмир конига тушган ўғрилар қўлга тушди