13:16 / 05.02.2019
6 154

Тошкентда транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддати маълум бўлди

Тошкентда транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддати маълум бўлди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги транспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари ва уларга тиркамалар 2019 йилда белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби, Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали тасдиқланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида транспорт воситалари жорий йилда қуйидаги даврийликка мувофиқ:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалар — бир йилда икки марта (биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача);

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларга тиркамалардан ташқари) — икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалардан ташқари) — бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилади.
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йиғим ундирилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (Б.Ниғманов), туман ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ (Б.Ниғманов):

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали омма эътиборига етказиш ишлари ташкиллаштирилади;

юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда юридик шахсга, тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилиши, техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин белгиланган тартибда юридик шахсдан тегишли ҳужжатлар талаб қилиниши;

жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда, техник кўрикдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда транспорт воситаси эгасидан ёки унга ваколатли шахсдан тегишли ҳужжатлар талаб қилиниши;

техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқарган комиссия таркибидаги масъул ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантиради.

Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолиниши инобатга олинади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш муддати маълум бўлди