19:45 / 06.02.2019
9 875

Ўзбекистонлик террорчи каллакесар аёл 20 йил деганда ватанга қайтарилди…

Ўзбекистонлик террорчи каллакесар аёл 20 йил деганда ватанга қайтарилди…
У хоразмлик Зумрад Оллоберганова бўлиб, 1997-2018 йиллар оралиғида жангари каллакесарларга хизмат қилган.

Ўзининг ҳикоя қилишига қараганда, 1997 йили эрининг ваъдаларига ишониб, Ўзбекистондан чиқиб кетган ва «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» жангари каллакесарлар гуруҳи лагерига борган. У ерда 1997-2018 йиллар оралиғида дунёда тақиқланган жангари каллакесарлар гуруҳи таркибида махсус тайёргарликдан ўтган, уларга хизмат қилган. Террор ҳаракатларида иштирок этиш ниятида Тожикистон, Афғонистон ҳамда Покистон давлатларига борган.

Даҳшатлиси, бу хом сут эмган аёл ўғли Муҳаммадёқуб Олламовни ҳам террор гуруҳига жалб этган. Унга жангарилар содир этган қабиҳликлар, ваҳшийликларни камера ёрдамида суратга олиш, кейин материалларни интернетга жойлаш, шу йўл билан янги-янги одамларни террор гуруҳи аъзолигига даъват этиш вазифаси юкланган.

Афсуски, Муҳаммадёқуб ҳали жуда ёш бўла туриб Покистондаги ҳукумат армиясига қарши жангларда ҳалок бўлди.

Зумраднинг эри Норбек Олламов 1999 йили жангари каллакесарлар таркибида Ангрен шаҳрида босқин уюштиришга уриниш чоғида йўқ қилинди. Зумрад Оллоберганова эса 2000 йили бошқа бир жангари Бахтиёр Наврўзматовга никоҳлаб берилди ва Сумайё исмли қиз фарзандни дунёга келтирди.

Шундан кейин Зумрад бошқа жангари аёллар қатори Жанубий Вазиристон (Покистон) даги Ван қишлоғига юборилди. Бу ерда жангари аёл Сожида деган қизини туғди. Аммо бу қишлоқдаги ҳаёт Зумрад учун ҳам, унинг болалари учун ҳам жуда қийин кеча бошлади. Шундагина аёл террорчи ватанфурушларнинг нияти қора эканини пайқаб қолди. Кеч бўлса-да, кўзи мошдек очилиб, қандай йўл билан бўлмасин, ватанга қайтиш чорасини излай бошлади. Шу мақсадда қариндошлари билан боғланди. Шундан сўнг яна унинг ҳаётида аянчли ва оғир кунлар бошланди. Жанглар, қочқинлар, ҳақоратлар, камситишлар ва ҳоказо…

— Биз 2015 йили худди шу гуруҳ билан бирга Афғонистонга қайтдик, — дейди Зумрад. — Ким ватанга қайтиш ҳақида билиб-билмай гапириб қўйса, тамом, ўша заҳоти отиб ташлашарди. Ёки болаларини тортиб олишарди. Худога шукр, биз болаларим билан Афғонистондаги Ўзбекистон консуллигига мурожаат этиб, тавба қилишимизни баён этдик…

Ватанга муваффақиятли равишда ўтиб олган Зумрад Оллоберганова аллақачон қанчалар жиддий хатога йўл қўйганини англаб етганди. Энди жамиятга қайтиши қолганди холос.

Фақат одам боласи йўл қўйган хатоларини чин кўнгилдан тан олиб тавба қилса-да, республикада адолатли қонунлар ҳукм суради. Зумрад Оллобергановага нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, бу иш судда кўриб чиқилди. Судда аёлнинг тавбаси, олти нафар фарзанднинг онаси экани, республика хотин-қизлар қўмитаси тарафидан тақдим этилган кафолат хати ҳисобга олиниб, Зумрад Оллобергановага нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик террорчи каллакесар аёл 20 йил деганда ватанга қайтарилди…