19:09 / 08.02.2019
7 600

Тошкент циркида қўй ва бўри бир қафасда сақланмоқда (фото)

Тошкент циркида қўй ва бўри бир қафасда сақланмоқда (фото)
Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Давлат циркида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкиллаштирилди ва бу маскан фаолияти ҳамда режалари таништирилди.
Пресс-тур доирасида журналистлар циркнинг артист жониворларининг яшаш шароитлари билан танишишди. Айниқса, бир қафасда сақланаётган бўри ва қўй кўпчиликни ҳайратга солди.

Цирк ходими Акмал Абдуллаев бу ҳолатга изоҳ берди.
«Дунё тажрибасида ҳам бўрини ўргатиш жуда қийин амалиёт ҳисобланади. Аммо қўй ва бўрини бир дастурга мослаштириш ҳақиқий камёб ҳодиса деб бемалол айта оламан. Кўриб турганингиздек, бизнинг бу артистларимиз бир қафасда маълум муддат сақланса-да, кўпчилик ўйлаганидек бўри қўйни еб қўймайди. Албатта, бунинг сирига қизиқишингиз табиий. Сир шундаки, бу икки жонивор ёшлигидан бирга ўсишган ва доимий назоратда ўргатиб борилган. Ҳозир ҳам маълум муддат бир қафасда сақласак-да, умумий дастурларга бирга олиб чиқсак-да, мунтазам назорат қилиб борамиз. Чунки, бўри барибир йиртқич жонивор, ҳар дақиқада ўз хусусиятини намойиш этиши мумкин», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент циркида қўй ва бўри бир қафасда сақланмоқда (фото)