22:47 / 09.02.2019
4 228

Латвия компанияси Тошкентда замонавий логистика маркази қуради

Латвия компанияси Тошкентда замонавий логистика маркази қуради
Латвиянинг SV Gulbis компанияси Тошкентда замонавий логистика марказини ташкил этади, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Логистика маркази «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти ҳудудида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси эвазига бунёд этилади. Унда темирйўл вагонларини саралаш, ортиш ва тушириш ишлари, юкларни сақлаш, рўйхатдан ўтказиш, маркировка хизматлари кўрсатилади.

Таъкидланишича, марказнинг умумий майдони 16 гектар бўлиб, 20 минг квадрат метр контейнер терминали учун ажратилган. Шунингдек, ҳудудда сервис маркази, божхона хизмати, омборларни бошқариш тизими, маъмурият биноси каби иншоотлар қурилади.

Шунингдек, бу ерда қўшимча 350 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Юк саройида юк автомобиллари учун ҳам бир қатор қулайликлар яратилиб, у эрда Швеция ва Германия давлатларининг техника ва технологияларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Марказни 2019 йил сўнгида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Латвия компанияси Тошкентда замонавий логистика маркази қуради