
Тошкент давлат аграр университети декани ўринбосари Х.А. университетнинг 2-босқич талабаси А.дан унинг якуний имтиҳонларга киришига рухсат бериш эвазига 600 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.
Бундан ташқари, Х.А. мунтазам равишда дарс соатларини қолдирган 11 нафар талабадан имтиҳонларга киришларига рухсат бериши эвазига олган жами 4,6 миллион сўм маблағни ихтиёрий равишда тақдим қилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар