
Тошкент шаҳри Миробод тумани “Оқ уй” жоме масжидини замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди, деб хабар қилмоқда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати.
11 феврал куни бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини қўйиб берди.
Қайд этилишича, маросимда уламолар, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этганлар. Шунингдек, уламолар, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар