
Фото:UzNews.uz
UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, 11 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида таниши Қибрай туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро Д.А. собиқ турмуш уртоғи 1979 йилда туғилган фуқаро Ш.М.ни ўлдириши учун унга 1500 АҚШ доллари ваъда қилаётганлиги хақида маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 13 февраль куни соат 20:00да Б.Ю. буюртмачи Д.А. билан учрашиб, унга қотиллик жинояти содир этилганлиги саҳналаштирилган фото суратлар ҳамда собиқ турмуш ўртоғига тегишли аёллар сумкаси берилганидан сўнг буюртмачи Д.А. ишни битирганлиги учун фуқаро Б.Ю.га келишилган пулдан 400.000 сўмини бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар