16:43 / 23.02.2019
9 584

ДТМ: Кириш имтиҳонларида синовлар 5 та фан бўйича жорий этилади

ДТМ: Кириш имтиҳонларида синовлар 5 та фан бўйича жорий этилади
Давлат тест маркази раҳбарияти 2020/21 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар 5 та фан бўйича имтиҳон топшириши режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Маълум қилинишича, абитуриентлар тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, яъни 3 та мажбурий ҳамда 2 та ихтиёрий фандан имтиҳон топшириши назарда тутилмоқда.

«Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойида фанлар мажмуи маълум қилинади. Бу Жанубий Корея, Қозоғистон, АҚШ тажрибаси асосида Ўзбекистонда амалиётга киритилмоқда», – дейди ДТМ раҳбари Мажид Каримов.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳасида таъкидланишича, фанлар мажмуасининг биринчи бўлимида она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимида эса даъвогарлик қилинаётган таълим йўналишига мос иккита фандан саволлар берилиши мумкин.

Шунингдек, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, ёшларнинг она тили бўйича саводхонлигини ошириш ва аниқлаш мақсадида ёзиш кўникмаларини баҳолаш учун она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) бўйича диктант топшириш йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, ёзиш кўникмасини баҳолаш асосий имтиҳонларга қўшимча равишда ташкил этилади, аммо бу қайси механизмлар орқали ишлаши тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Агар абитуриент ёзма синовдан етарли балл тўпласа, она тили фани бўйича тестни топширмаслиги ҳам мумкин. Режада ушбу янгиликни амалга ошириб тартиби жорий йилнинг октябрь ойига қадар расман эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ: Кириш имтиҳонларида синовлар 5 та фан бўйича жорий этилади