
Ер тузиш ва ундан самарали фойдаланишни назорат қилиш, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн геоахборот тизими жорий этилмоқда. Кадастр маълумотларини аниқ ва очиқ тарзда кенг аҳолига тақдим этувчи портал Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ташкил этилади. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Сунъий йўлдошлар орқали туширилган фазовий суратлар ва бошқа замонавий технологиялар асосида ҳудудлардаги ҳар бир кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар, унинг кўрсаткичлари йиғилиб, ушбу геопортал учун картографик маълумотлар базаси харита кўринишида шакллантирилади.
Келгусида ушбу геопортал фазовий геотаҳлиллар қилиш ва прогнозлаш ишлари, асосийси, давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш учун асосни яратишни автоматлаштиришдан иборат.
Порталда нафақат давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш ва маълумотларини тўплаш, балки шу маълумотлар асосида аҳолига интерактив хизматлар тақдим этиш ҳам кўзланган.
Ҳозирда мазкур лойиҳа архив маълумотлари асосида тест режимида ишламоқда.
Портални доимий актив ҳолатини таъминлаш мақсадида фойдаланувчилар тизимда рўйхатдан ўтиб, ўзлари билган жойлар тўғрисида маълумот киритиши ёки мавжуд маълумотларни таҳрирлаш имконига эга бўлишади. Киритилган маълумотлар қўмита мутахассислари томонидан кўриб чиқилади ва ҳар ойда «энг кўп маълумот киритган сайт аъзоси», «энг тўғри маълумот киритган сайт аъзоси» номинациялари бўйича маълумотлар бериб борилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар