date
views 4 227

Чимёнда чанғи фестивали ўтказилади

Чимёнда чанғи фестивали ўтказилади
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 1—3 март кунлари «Chimgan-Extreme« чанғи фестивали ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Тошкент вилоятида туризмнинг экстремал ва тоғ туризми йўналишлари бўйича қулай муҳит яратилган. Чанғи, сноубординг, параплан ва делтопланда учиш, велоспорт, мотоспорт каби спорт турларини ривожлантириш учун табиий шароитлар етарли. Айни пайтда вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хабарда айтилишича, чанғи фестивали Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, вилоят ҳокимлиги, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида туманнинг Чимён ҳудудида ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чимёнда чанғи фестивали ўтказилади