20:47 / 02.03.2019
5 407

Самарқандда ўта хавфли рецидивист ўз қариндошининг Nexia'сини олиб қочди

Самарқандда ўта хавфли рецидивист ўз қариндошининг Nexia'сини олиб қочди
Фото: Қўшработ тумани ИИБ/Ўғирланган Nexia
2019 йилнинг 19 февраль куни соат тахминан 19:30 атрофида ўта хавфли рецидивист И.А. Қўшработ туман Озод маҳалласи Қорақисмоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.В.нинг Nexia русумли автомашинасини олиб қочган.

Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи Зокир Очиловнинг «Дарё»га маълум қилишича, И.А. ва Ж.В. яқин қариндрш бўлган. Улар биргаликда тумандаги Куралос маҳалласида жойлашган «Афсона» дўкони ёнига келган. Ж.В. ўт олдириш калитини автомашинага қолдириб, дўконга тушиб кетганидан фойдаланиб И.А. машинани олиб қочиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида И.А. қўлга олиниб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумотларга кўра, И.А. 1995 йилдан буён Жиноят Кодексининг турли моддалари бўйича судланиб, мунтазам равишда жазо ўтаб келган. Хусусан, И.А. сўнгги бор Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2016 йил 16 августдаги ҳукмига асосан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми, 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. У Жиноят Кодексининг 34-моддаси 3-қисми «б» бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган, Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг 2018 йил 25 августдаги ажримига асосан ўталмай қолган 3 йил 11 ой 21 кун жазо муддати манзил колонияга ўтказилган.

2018 йилнинг 2 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ИИБ 10-сон Жазони ижро этиш колониясидан Жиззах вилоят ИИБ 30-сон манзил колонияга келтирилган. И.А. ушбу колонияда жазо муддатини ўтаб туриб, жазони ўташдан бўйин товлаб колония ҳудудидан чиқиб кетиб, навбатдаги ўғриликни содир этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ўта хавфли рецидивист ўз қариндошининг Nexia'сини олиб қочди