
Ўрта мактабнинг чақириққа қадар ёшларни тарбияловчиси 11-синф ўқувчиси қорнига мушт туширди. Ўқувчи касалхонага ётқизилди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳодиса Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган ўрта мактабда, 2019 йилнинг 23 февраль куни содир бўлган.
Чақириққа қадар ёшларни тарбияловчиси Д.Б. синф хонасида ўзаро жанжал оқибатида шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ж.Х.нинг қорнига қўли билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ж.Х. касалхонага ётқизилган. Д.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.