15:23 / 03.03.2019
6 882

Оғир жудолик: Омонулла Мадаев вафот этди

Оғир жудолик: Омонулла Мадаев вафот этди
Таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев кеча, 2 март куни 76 ёшида вафот этди.
Устоз Омонулла Мадаев кўп йиллар давомида Ўзбек педагогика мактаби, фольклоршунослик мактаби ва журналистикасига катта ҳисса қўшиб келган атоқли олимлардан бири ҳисобланган.

Олим жамиятда кечаётган ўзгаришларга нисбатан ўзининг теран фикрлари, чуқур таҳлили ва ўткир сўзлари билан ажралиб турган. Омонулла Мадаев Kun.uz билан ҳам суҳбатда жамият ва тил, тарбия ва ахлоқ масалаларига алоҳида эътибор қаратган эди.

Маълумот учун, Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.

Омонулла Мадаев Ўзбекистондаги абитуриентларни тайёрловчи илк дарсларни ташкил этган педагог бўлиб, маълум вақт Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети декани сифатида ҳам фаолият юритган.
Омонулла Мадаев ўзбек халқ оғзаки ижоди, адабиётшунослик ва педагогикага оид бир қатор дарсликлар муаллифи ҳисобланади.

Zamin.uz жамоаси олим Омонулла Мадаевнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, ўзбек адабиётшунослиги нодир намояндаларидан бирининг хотираси абадий қолажагига ишонади.

Зеро, устоз Омонулла Мадаев умри ва илм шамчироғи нури унинг шогирдлари ва яқинлари қалбида мудом порлайверади.
Яқинларининг маълумот беришига кўра, Омонулла Мадаев сўнгги манзилга 3 март куни «Шайх Зайниддин ота» масжидида пешин намози вақтида кузатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оғир жудолик: Омонулла Мадаев вафот этди