08:48 / 07.03.2019
4 424

Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимча киритилди
5.03.2019 йилдаги «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–527-сон Қонун эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб Ҳукумат фаолиятининг янги тартиби жорий этилади (28.01.2019 йилдаги ПФ–5644-сон Фармон):
  • Бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади;
  • ушбу лавозимларга номзодларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режаларини тақдим этадилар;
  • Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлиснинг палаталарига Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Norma’нинг ёзишича, Конституция билан бир қаторда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида» Конституциявий Қонунларига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимча киритилди