16:30 / 11.03.2019
9 832

Оролнинг қуриган майдонида кўл пайдо бўлди

Оролнинг қуриган майдонида кўл пайдо бўлди
Фото: ЎзА
Оролнинг қуриган майдони – Мўйноқ туманидан 200 километр олисдаги Возрождение ороли ҳудудидаги Шағала деб номланувчи жойда кўл пайдо бўлди, деб ёзади ЎзА.

Ушбу кўл жорий йил январь ойида топилган ер остидан отилиб чиқаётган чучук сув манбасидан ҳосил бўлган.

Оролбўйи дала гидрогеологик экспедицияси бошлиғи Шавкат Олимовнинг таъкидлашича, Возрождение ороли ҳудудида, яъни биринчи қазилган қудуқнинг қошидан яна бир қудуқ қазилган. Бу қудуқнинг суви ҳам чучук бўлиб, қаттиқлиги 2,5 миллиграмм эквивалентга, минераллашуви эса литрига 2,5 граммга тенг.

«Қудуқлар сони кўпайса, албатта, бу ерда ҳайвонот ва наботот дунёси ривожланади, чорвачилик йўлга қўйилади ва бошқа кўплаб ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларга ечим топилади», — дейди у.

Жорий йилда шундай қудуқлардан 50 таси қазилиши режалаштирилган. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудидаги туманларда ўтган асрда қазилиб, сув чиқарилган, аммо йиллар ўтиши билан ишдан чиқиб, носоз ҳолатга келиб қолган қудуқларни қайта тиклаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оролнинг қуриган майдонида кўл пайдо бўлди