13:50 / 14.03.2019
5 156

Мираброр Усмонов реанимация бўлимига олиб кетилди

Мираброр Усмонов реанимация бўлимига олиб кетилди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ раиси Мираброр Усмонов 12 март куни реанимация бўлимига олиб кетилган. Бу маълумотни «Дарё» Соғлиқни сақлаш тизимидаги манбаларига таяниб тасдиқлади.

Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик сабаб клиникага келтирилган. Ҳозирда унинг аҳволи оғир ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерациясини бошқарган эди. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мираброр Усмонов реанимация бўлимига олиб кетилди