17:45 / 15.03.2019
8 734

Хорижга эрга тегаётган аёлини собиқ эри Тошкентда пичоқлаб ўлдирди (видео)

Хорижга эрга тегаётган аёлини собиқ эри Тошкентда пичоқлаб ўлдирди (видео)
Икки ёш— Муҳаммад Абдулазиз ва Ойдина ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2018 йилнинг октябр ойида ажрашишган эди. Лекин йигит оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, қизга қайтиб келишни таклиф этади.

Аммо Ойдина собиқ турмуш ўртоғига энди у билан яшамаслигини ва Жанубий Корея фуқаросига турмушга чиқмоқчи эканлигини маълум қилади.

«Марказий студия» кўрсатувида ҳикоя қилинишича, мазкур хабардан ғазабланган Муҳаммад Абдулазиз Наманган шаҳридан Тошкентга келиб, собиқ хотинини қидириб топади ва униинг 11 жойига ошхона пичоғида зарба бериб пичоқлайди. Жабрланувчи оғир жароҳатлар туфайли вафот этади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судяси Бахтиёр Исломовнинг малъум қилишича, судланувчи Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» бандига мувофиқ 18 йил озодликдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижга эрга тегаётган аёлини собиқ эри Тошкентда пичоқлаб ўлдирди (видео)