date
views 4 084

Мирзиёев топшириғи: Россия хоккейи юлдузларига Тошкентда квартиралар берилади

Мирзиёев топшириғи: Россия хоккейи юлдузларига Тошкентда квартиралар берилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимига Россия хоккейи юлдузларига квартиралар тақдим этиш ҳақида кўрсатма берди, улар республикада ушбу спорт турини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу ҳақда давлат раҳбари жума куни Humo Arena муз саройининг очилиш маросимида хабар қилган.

Унинг сўзларига кўра, маросим олдидан хоккейни ривожлантиришда Ўзбекистонга ёрдам беришни ваъда қилган россиялик афсонавий хоккейчилар билан учрашган.

«Мен ҳокимга (Тошкент шаҳри - таҳр.) уларга квартиралар тақдим этиши кераклиги ҳақида кўрсатма бердим. Улар Ўзбекистонга келганида, ўзларини меҳмонда эмас, балки худди уйдагидек ҳис этишлари лозим», - деди президент. Шавкат Мирзиёев аниқ исм-фамилияларни айтмаган.

Очилиш маросимида олимпия чемпиони Татьяна Навка иштирок этди, у ўзининг муз устидаги «Шчелкунчик» шоусини тақдим этди. Шунингдек, аренада ўзбекистонлик ёш хоккейчиларнинг расмий ўйини бўлиб ўтди. Улар «Бинокор» хоккей клуби фахрийлари ва Россия хоккейи афсоналари - Александр Якушев, Виталий Прохоров, Алексей Жамнов, Павел Буре ҳамда Валерий Каменскийга қарши шайба суришди.

Humo Arena муз саройининг қурилиши 2017 йил февраль ойида бошланди. Замонавий муҳандислик технологияларини уйғунлаштирган “Humo Arena” мажмуасидан 12,5 минг ўринли кўп тармоқли муз аренаси, 200 ўринли машғулотлар майдони, тренажёр зали, спорт музейи ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган.

Ҳар бири 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ майдонлари мусобақаларни халқаро талаблар даражасида ўтказиш, ёшларни спорт билан шуғуллантириш учун яхши имконият беради. Мобил ўриндиқлар спорт мусобақаларидан бўш пайтда оммавий тадбирларни ўтказишга ҳам мослаша олади.

Бу ерда хоккей, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг билан бирга баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа турдаги беллашувлар ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, байрам тадбирлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун ҳам шароит яратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев топшириғи: Россия хоккейи юлдузларига Тошкентда квартиралар берилади