
Журналистлардан бирига берган интервьюсида Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматов Салим Абдувалиев ҳамда Ғофур Раҳимовлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
— Салим Абдувалиев бир умр тижорат билан шуғулланиб келади, — деди собиқ ички ишлар вазири. — Унинг жиноят оламига умуман алоқаси йўқ. Шахсан мен Салим Абдувалиевнинг жиноят содир этганини кўрмаганман ва эшитмаганман. Агар жиноятга алоқаси бўлса, собиқ советлар давридаёқ жазоланган бўларди. Ғофур Раҳимов ҳам ўз ишини бажариб келади. У «AIBA» Халқаро бокс федерацияси президентлигигача бўлган масофани босиб ўта олди. У ўзбегимнинг фахри. Шундай эмасми?..
Тўғри, одамлар орасида бу икки шахс тўғрисида ҳар-хил миш-мишлар юради. Аммо улар асоссиз. Салим Абдувалиев ҳам, Ғофур Раҳимов ҳам сиз-у бизга ўхшаган оддий инсонлар. Уларнинг ҳаётида ҳам муштлашувлар, баҳсли лаҳзалар бўлса бўлгандир. Бундай ишлар ҳар қандай одамнинг бошидан ўтиши мумкин. Аммо бу яна такрор айтаман, жиноят оламига алоқадор дегани эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар