23:48 / 26.03.2019
3 486

Президент мактабларига қабул жараёнини Англиянинг Cambridge Assessment компанияси назорат қилади

Президент мактабларига қабул жараёнини Англиянинг Cambridge Assessment компанияси назорат қилади
Бугун, 26 март куни Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вазирлик масъуллари ва ОАВ ходимлари иштирокида «Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Президент мактабларига қабул қилиш жараёни ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

«Президент мактабларига ўқувчилар фақат билимига қараб қабул қилинади.

Президентимиз томонидан мактабга қабул қилиш жараёнини баҳолаш учун энг юқори тажрибага эга бўлган хорижий мутахассисларни олиб келиш талаби қўйилди. Шунинг учун биз бир қанча давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, охири Cambridge университетининг Cambridge Assessment компаниясини танлаб олдик. Бу дунёдаги энг нуфузли тест ўтказадиган ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Президент мактабларига қабул қилиш жараёнини тўлиқ Cambridge Assessment назорат қилади. Агар қабул жараёнида қандайдир гап-сўз чиқса, бу уларнинг зиммасида бўлади. Бу албатта текинга қилинмайди. Ҳаммаси харажат. Лекин Президентнинг талаби ҳаммаси ‘тоза’ бўлсин, дедилар. Ватан келажагига хизмат қилувчи билимли ёшларни Президент мактаблари етиштириб беради. Келгусида Президент университетини очиш ҳам режалаштирилмоқда. Болаларимизнинг сифатли таълим олишига шароит яратиш мақсадида.

Нима сабабдан Ўзбекистондан Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмийдек буюк мутафаккирлар етишиб чиқмаяпти? Бу мактабларнинг мақсади келгусида Ўзбекистондан ана шундай алломалар етишиб чиқиши керак», — дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент мактабларига қабул жараёнини Англиянинг Cambridge Assessment компанияси назорат қилади