13:07 / 27.03.2019
3 310

Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни энди нотариуссиз сотиш мумкин

Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни энди нотариуссиз сотиш мумкин
Фуқаролик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ–531-сон Қонун), деб ёзмоқда Norma.

Айни пайтгача кўчмас мулкнинг барча олди-сотди шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши лозим эди. Энди ҳаммаси бевосита кўчмас мулк объектига боғлиқ.

Квартира, уй ёки уларнинг қисмлари, шунингдек мулкий комплекс сифатида умуман корхонанинг олди-сотди битимларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби сақланиб қолди. Тегишинча, агар ер участкалари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва бошқа кўчмас мулк объектлари сотилса, нотариус ҳузурига бориш шарт эмас.

Қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

биринчидан, мажбурий нотариал тасдиқлаш тўғрисидаги қонун талаби бекор қилинди, бироқ исталган тарафлардан бири аввалгидек унинг нотариал шаклига риоя этилишини талаб қилиши мумкин (ФКнинг 110-моддаси 2-қисми);

иккинчидан, исталган кўчмас мулк объектига, ҳатто нотариус томонидан тасдиқланмаган битимлар бўйича мулк ҳуқуқининг ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Эслатиб ўтамиз, мулк ҳуқуқи юзага келган (ўтган) кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиш лозим. Июнь ойидан бошлаб ушбу муддатни бузганлик учун жарима сола бошлайдилар;

учинчидан, Фуқаролик кодексида фақат кўчмас мулк объекти турига қараб нотариал тартибда тасдиқлаш мажбурийлиги белгиланди. Бироқ Қонунчилик палатасида тузатишларни муҳокама қилиш жараёнида фақат юридик шахсларга тегишли кўчмас мулкни мажбурий тартибда тасдиқлаш бекор қилиниши ҳақида сўз юритилган эди.

Эҳтимол, қонун лойиҳасининг ушбу қисмига кейинроқ Сенатда тузатиш киритилгандир, бироқ битим субъектлари таркибига (юридик, жисмоний шахслар) доир шартларга қонуности ва идоравий ҳужжатлар даражасида ҳам аниқлик киритилиши мумкин. Мисол учун, Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли тузатишлар киритилиши керак.

Қонун 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулкни энди нотариуссиз сотиш мумкин