
Фото: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Тошкентдаги Central Park’да 7 тонналик сумалак тайёрлаш бошланди, дея ёзади Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Сумалакни тайёрлаш учун 1,25 тонна буғдой ва 4 тонна ун кетган. Тайёрлаш жараёнида 80 нафар ошпаз қатнашмоқда.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ушбу миллий таом хайрия мақсадида тайёрланмоқда. 30 март куни тайёр бўлган сумалак меҳрибонлик уйларига, пойтахт аҳли ва меҳмонларига тарқатилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Coca-Cola Ўзбекистон компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти тадбир ташкилотчилар сифатида қатнашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар