07:10 / 05.04.2019
3 181

Тошкентда 10 минг АҚШ долларини йўқотган аёлнинг пули қайтариб берилди

Тошкентда 10 минг АҚШ долларини йўқотган аёлнинг пули қайтариб берилди
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги нотариуслардан бири ёнида қизиқ воқеа содир бўлди. Чилонзор тумани 20 кварталда яшовчи Дилором Йўлдошева ўз оила аъзолари билан ўзларига тегишли хонадонни аввалдан келишув асосида бир харидорга сотган. Олди-сотди шартномасини тузиш олдидан, нотариус биносидан ташқарида келишилган маблағ – 30 минг АҚШ долларини санаб олади ва кўйлаги ичига яшириб қўяди.

У харидор билан биргаликда нотариусга киради ва томонлар шартномани имзолашади, шундан сўнг икки томон ҳам ўз йўлидан кетади. Аммо сотувчи Д. Йўлдошева нотариусдан тахминан 100 метр узоқлашганидан сўнг, пойтахтнинг 103-умумтаълим мактаби ёнига етганида пулидан хавотирланиб қайта олиб кўради ва 10 минг доллар камлигини англаб етади. Ўзи ва икки қизи билан биргаликда ён атрофни излайди, нотариус биносига, хоналар ичигача қидиришади. Нотариус ёрдамчилари, кўнгиллилар, оила аъзолари, умуман жуда кўпчилик пулни қидиришга тушишади. Аммо пул топилмайди.

Ўртаҳол, ўзлари яшаб турган хонадонларини сотган оила учун бу жуда катта йўқотиш бўларди. Шунда «балки болалар топиб олгандир», деган фикрда 103-мактабга кириб, директордан суриштиришади.

Kun.uz нашри хабар беришича, мактаб ўқувчиларидан бирининг онаси йўлда тушиб қолган пулни топиб олиб, мактаб директорига олиб кириб берган экан.

Мактаб директори Лейла Саидмуротованинг айтишича, пулни йўқотганлар суюнчи бериш истагини билдиришган, аммо инсофли она нафақат суюнчи олмаган, балки шахсини ошкор қилишларига ҳам қарши бўлган.

Пулидан деярли умидини узиб бўлган Дилором Йўлдошева ва бу воқеага гувоҳ бўлганлар шундай инсофли инсонлар борлигидан ҳайратга тушиб дуо қилиб қолишган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 10 минг АҚШ долларини йўқотган аёлнинг пули қайтариб берилди