09:05 / 08.04.2019
3 658

"Ўзбекистон биз учун Макка ва Мадинадан кейинги ўринда туради"

"Ўзбекистон биз учун Макка ва Мадинадан кейинги ўринда туради"
Фото: «Xabar.uz»
Термизда ўтаётган бахшичилик фестивалида иштирок этаётган индонезиялик маданият ходими, Maumere фестивали директори Агус Сетиаван Басуни Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевга мурожаат қилиб, ўз таклифларини билдирди.
— Индонезияда миллионлаб мусулмонлар яшайди. Биз учун Макка ва Мадинадан сўнг Ўзбекистондаги қадамжолар муқаддасдир. Ўзбекистонга келишим ва Имом Бухорийни зиёрат қилишимни билганимда кўзларимга ёш келди. Мен бу ерга келишни ҳар доим орзу қилганман.

Аммо Индонезиядан Ўзбекистонга келиш анча қийин ва ноқулай. Чунки тўғридан-тўғри рейс қўйилмаган. Сингапур орқали учишга ва узоқ йўл босишга тўғри келади. Ҳар икки мамлакат ўртасида йўналиш очилганда, Индонезиядан Ўзбекистонга келадиган сайёҳлар сони жуда ошган бўларди.

Шунингдек санъат соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эгамиз, — дейди Агус Сетиаван Басуни.

Ўзбекистон маданият вазири бу таклифга қуйидагича жавоб қайтарди:
— Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси ҳозир бу йўналишни ўрганмоқда. Ҳақиқатан ҳам Индонезияга йўл очмасак, Сингапур ва Туркия орқали келиш анча қийин . Бу масала ҳукумат даражасида ўрганилмоқда ва яқин ўртада насиб қилса ҳаво йўли очилади.

Ўзбекистон ва Индонезия халқининг муштарак жиҳатлари жуда кўп. Биз Имом Бухорий меросини ўрганиш ва ҳадисшунослик мактабларини очишга катта эътибор қаратмоқдамиз, — дейди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Ўзбекистон биз учун Макка ва Мадинадан кейинги ўринда туради"