00:04 / 09.04.2019
4 432

Ислом Каримовнинг севимли асарлари рўйхати тақдим этилди

Ислом Каримовнинг севимли асарлари рўйхати тақдим этилди
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳасининг бешинчи сонида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг севимли асарлари ҳақида маълумот берди.

Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Акбаровна Каримова биринчи президент мутолаа қилган севимли 15 нафар адиблари рўйхатини тақдим қилган.

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг севимли асарлари рўйхати:
• Амир Темур. «Темур тузуклари»;
• Имом Бухорий. «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»;
• Абдулла Қодирий. «Меҳробдан чаён»;
• Саид Аҳмад. «Уфқ» трилогияси, «Жимжитлик»;
• Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар»;
• Одил Ёқубов. «Улуғбек хазинаси»;
• Теодор Драйзер. «Молиячи», «Титан» ва «Матонатли» трилогияси;
• Эрнест Ҳемингуэй. «Чол ва денгиз», «Қўнғироқ кимни чорлаяпти?»;
• Жеймс Макгрегор Бернс. «Франклин Рузвельт. Инсон ва сиёсатчи» (асли: «Roosevelt. The Soldier of Freedom»);
• В.Г.Трухановский. «Уинстон Черчилль: сиёсий биография»;
• Чингиз Айтматов. «Кассандра тамғаси», «Асрга татигулик кун», «Қиёмат», «Оқ кема» ва бошқалар;
• А.Солженицин. «Биринчи доирада» («В круге первом»), «Гулаг Архипелаги» ва бошқалар;
• Юлиан Семенов. Романлар, қиссалар ва ҳикоялар;
• Валентин Пикуль. «Сўз ва иш» («Слово и дело»), «Боязид қалъаси» («Баязет») романлари ҳамда «Фаворит» туркумига кирувчи асарлар;
• Конфуций. «Ҳикматлар».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримовнинг севимли асарлари рўйхати тақдим этилди