06:35 / 09.04.2019
17 139

Лўлилар ҳақида қизиқ фактлар...

Лўлилар ҳақида қизиқ фактлар...
1. Лўлилар Антарктидадан ташқари ҳамма ерда бор. Европанинг ўзида 8-12 миллион атрофида лўлилар мавжуд.
2. Лингвистик ва ирсий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, лўлилар ҳиндлардан тарқалган экан. Тахминан 1000 кишидан кўпроқ одам 6-асрда Ҳиндистонни тарк этган ва лўли сифатида дунёга тарқалган.
3. Лўли учун энг оғир жазо лўлилар жамиятидан четлатилишдир.
4. Номусини бой берган лўлилар қадимда сочлари калта қилиб олиниб, кейин табордан ҳайдаб солинган. Шундан бери лўлилар калта соч билан юришдан нари бўлишни маъқул кўради.
5. Бир қулоғига сирға таққан лўли оилада ёлғиз ўғил ҳисобланади.
6. Лўлиларнинг севимли таоми типратикон саналади. Типратиконни қовуриб еса ҳам, қайнатиб тановул қилса ҳам бўлади.
7. 8 апрелда лўлиларнинг миллий байрами нишонланади.
8. Лўлиникига келган меҳмонларнинг боласи бўлса-ю, бу бола уйдаги ниманидир ёқтириб қолса, лўлилар ўша нарсани болага ҳадя қилиб юборишади.
9. Лўли оламдан ўтса, унинг шахсий буюмлари нопок ҳисобланиб, марҳум билан бирга қабрга кўмилади.
10. Лўли аёл туғса, туғишгача бўлган даврда фойдаланган барча нарсалари ҳаром ҳисобланади ва ташлаб юборилади.
11. Ўрта асрларда лўлиларни ҳам худди еврейлар каби одамхўрликда айблашган.
12. Лўлилар ҳинд тилини ҳам жуда яхши ўзлаштирган. Шу сабабли ҳинд тилидаги фильмларни таржимонсиз томоша қила олишади.
13. Лўли аёл болаларини қанча яхши тарбияласа, табордаги ҳурмати шунча ошиб боради.
14. Лўлилар журналист касбини жинидан ёмон кўради. Лўли учун журналист бўлиш миллатни ҳақоратлаш демакдир.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лўлилар ҳақида қизиқ фактлар...