date
views 2 882

Тошкентда совуқ сув учун махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди

Тошкентда совуқ сув учун махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 69-сон қарори билан Тошкент шаҳрида совуқ сув учун махсус устама миқдори – 1 м3 учун 100 сўм белгиланган.

Norma’нинг ёзишича, 2019 йил 2 апрелдаги янги қарор билан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди, шунингдек канализация хизматларига 1 куб метр учун 100 сўм миқдорида устама белгиланди.

Ҳужжат «Тошкент оқшоми» газетасининг 9.04.2019 йилдаги 57-сонида чоп этилган ва шу санадан эътиборан кучга кирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда совуқ сув учун махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди