Айтишларича, жанубий вилоятларда фермерлар мавсумий ишчиларни ёллай бошлабди. Очиқроғи, кетмончи хотин-қизларга ярим-бир гектардан ғўза майдонлари бўлиб берилмоқда, деб ёзмоқда "Холис фикр" телеграм канали.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, деганидай бу йилги бу тадбирнинг ҳам фарқли томонлари йўқ. Қишлоқ аёллари чекига тушган шу майдонда энди ерни ёриб чиққан чигитларни папалаб парваришлаб беради.
Бошлаб ягана қилади. Чигит қуюқроқ чиққан бўлса, ниҳолларни яна бир сийраклатиб чиқади. Кейин чопиққа тушади, ғўзалар то шоналагунича камида 4-5 марта кетмонда тагини юмшатади. Буларнинг орасида бегона ўтларни ўриб чиқади. Ҳатто, чеканка қилиш ҳам қиз-жувонларнинг гарданига тушган.
Шунча ишга қанча ҳақ олади, дерсиз. Ҳеч қанча, умуман, пул олишмайди, десам ишонасизми?! Ғўзапоя учун ишлашади! Сал виждони қийналган айрим фермерларгина икки қулоқ ниҳолни даромад манбаига айлантириб бергани учун гектарига атиги 60-100 минг сўм ҳақ беришар экан, холос. Бу ҳам ойига эмас, бутун мавсум учун! Қойилмисиз?!
Томошанинг қизиғи кузда бўлади. Фермер тракторида «корчевка» қилиб бергани учун хотин-халажнинг ўтинига ҳам кўз тикади. Ҳар гектаридан 24 қатордан ғўзапоя олиб қолиб, униям пуллайди. Инсоф ҳам керак-да, жаноб фермер! Лекин бу гапни ҳеч ким айтолганича йўқ. Кўкламдан кузгача кетмон чопган, ўтини юлган аёлларнинг ўзлари ҳам. Қандай айтсин?! Олис юртларга етиб борган газ қишлоққача етолмаётган бўлса, қиш давомида кўмир тугул, унинг кулиниям кўрмаётган бўлса...
Қишлоқ хўжалигидаги бу каби меҳнат шаклини тарих фанларида ҳижжалаб ўқиганимиз зодагон ва қуллар муносабатига ўхшатаман. Бу ҳол яна қанча давом этаркан-а? Хорижда меҳнат қилаётган ҳамюртдаримиз ҳуқуқини етарлича ҳимоя қилолмаётган мутасаддилар ҳеч бўлмаса қишлоқ аёлларини озгина қўлласа, бўлмасмикан?! Ёки Хотин-қизлар қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бу ҳолдан бехабарми?! Бунга ишониш қийин-ов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди