Фото: Spot
Ўзбекистонда «Ҳумо» карталарини чиқариш жорий йил 1 майдан бошланади. Бу ҳақда 17 апрель куни бўлиб ўтган Марказий банк матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради "Дарё" нашри.
Ҳозирда синов тартибида Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари учун бир нечта карта чиқарилди.
Улардан апрель ойи охири, май ойи бошларидан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади.
Марказий банкнинг қайд этишича, мамлакатда карталарни қабул қиладиган 47 990 та терминал ўрнатилди.
«Янги карталар эгалари тўлов муаммосига дуч келмасликлари учун терминаллар ўрнатдик. Ҳозирча ушбу терминаллар UzCard карталарини қабул қилмайди, аммо келажакда бу муаммо бартараф этилади — масала юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, терминаллар MasterCard, Visa ва UnionPay’ни ҳам қабул қилади», деб хабар беради Марказий банк.
Иш ҳақи лойиҳалари доирасида картанинг муомаласи бепул бўлади. Тижорий эквайринг учун 0,2, интернет эквайринг учун 0,1 фоизгача комиссия белгиланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди