15:16 / 17.04.2019
3 638

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Самарқандга келди (фото)

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Самарқандга келди (фото)
Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Бухоро зиёратини якунлаб, Самарқанд сари йўл олди. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар бермоқда.
Меҳмон зиёратни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошлади. Бу ерда Қуръон тиловат қилинди.

Сўнгра муфтий мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюрди. Ташриф чоғида унга мактаб фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Улуғбек расадхонаси ҳам зиёрат қилинди ва меҳмонлар унинг бой тарихи билан таништирилди. Муфтийнинг сафари имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди.

Шундан кейин Хўжа Аҳрор Валий мажмуаси зиёрат қилинди ва пешин намози адо этилди.

Таъкидлаш жоизки, машҳур олим ёмғирли об-ҳавога қарамай зиёрат сафарларидан мамнун эканлигини алоҳида қайд этди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Самарқандга келди (фото)