21:48 / 17.04.2019
5 601

Ҳокимнинг мардикор ўғли...

Ҳокимнинг мардикор ўғли...
Бу ҳикояни раҳматли амаким айтиб бергандилар. Воқеани уларнинг тилидан ҳикоя қиламан.

Мен бадавлат оиланинг болалари аксарият ҳолларда беоқибат, тарбиясиз, такасалтанг, текинтомоқ бўлганларини кўрганман. Аммо шукрки, биз бундай бўлмадик. Дадамиздан ёш қолгандик, онам меҳнаткаш, замонасининг тадбиркор, раҳбар аёли эдилар. Шаҳзодалардай яшаганмиз. Бирор нимага зориққанимизни, муҳтожлик кўрганимизни эслолмайман. Аммо мактабда ҳам бебошлик қилмаганмиз, бирор ўқитувчидан дакки ёки танбеҳ эшитмаганмиз.

Алоҳга шукр, вақти келиб ўзим ҳам яхши жойларда раҳбарлик қиляпман, рўзғорим тўкин. Болаларимда бебошлик, тарбиясизлик кўрмаяпман. Илоҳим ҳамиша шундай бўлсин. Менимча, гап тарбияда бўлса керак. Агар шундай дейдиган бўлсак, болалигимизда онамни тузукроқ кўрмас эдик. Балки болани меҳнат тарбиялар? Чунки болалигимизда ҳаммамизга ишлар тақсимланган бўларди. Бўш вақтимиз деярли бўлмасди. Кейинчалик ўзим ҳам болаларимнинг тарбиясида шундай йўл тутганман.

Битта менмас, институтда ўқиб юрган кезларим ўша пайтларда туманимизда раҳбарлик қилаётган одам (ҳоким)нинг ўғли билан курсдош эдим. Дам олиш кунлари ўша дўстим мардикорчилик қилиб, пул топар, кейин ҳафта давомида топган пулини эҳтиёжларига сарфлаб, ота-онасидан сарғайиб пул сўрамасди. Ҳозир ўша курсдош дўстим давлатимизнинг нуфузли муассасаларидан бирида раҳбарлик қиляпти.

Инсон ҳамиша ҳар қандай вазиятга тайёр туриши керак. Ҳозир бой, бадавлат, қўли узун амалдорми, кун келиб, оддий одамга айланиб қолиши мумкин. Буни ҳаёт деб қўйибдилар. Шунинг учун, ҳар қандай бадавлат одам ҳам фарзандларини меҳнатда тоблаб, меҳнатда чиниқтириб тарбиялаши шарт деб ўйлайман.
Фарзона Оқил

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимнинг мардикор ўғли...