18:13 / 26.04.2019
4 276

«Тошқин кент»: пойтахтдаги ёғингарчилик оқибатлари ҳақида маълумот (фото)

«Тошқин кент»: пойтахтдаги ёғингарчилик оқибатлари ҳақида маълумот (фото)
2019 йилнинг апрель ойи Ўзбекистондаги энг ёмғирли ойлардан бири бўлди. Кучли ёғингарчилик Республика пойтахтининг турли нуқталарида дренаж ва ирригация тизимининг носоз эканини кўрсатди.

Тошкент шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси ноқулай об-ҳаво ва ёғингарчилик натижасида юзага келган ноқулайликлар тўғрисида шикоятлар ва бошқарма томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Маълумотга кўра, 2019 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган сув тошқинлари ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 23 апрелдаги 01-Т-18-сонли шошилинч хабарномаси билан масъул раҳбарлар таркиби тасдиқланган. Шунингдек, ушбу хабарнома шаҳар ФВДТ хизматлари ҳамда тегишли корхона, ташкилотларга юборилган ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ФВДТ хизматлари ходимларидан иборат сув тошқинлари билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш штаби ҳам ташкил этилган.

Штабга жами 361та шикоят келиб тушган ва 85та воқеа жойига тегишли куч ва воситалар жўнатилган. Бу ишларга Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари Б. Раҳмонқулов ва Х. Иноғомов масъул бўлишган.

Ушбу штаб ҳозир ҳам ўз фаолиятини давом эттиряпти.
Ёғингарчилик натижасида қуйидаги жойларда сув тошқинлари, сув қувурлари шикастланиши, дарахтлар қулаши ҳақида мурожаатлар бўлган:

Яккасарой тумани:
- Шошли 1-тор кўчаси, 68-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Бадриддин Ҳилолий 3-тор кўчаси, 102 уй ертўласида сув тошқини;
- Саломатина кўчаси, 61 уйдаги сув қувурини шикастланиши;
- Аския кўчаси, 3 уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- «Жанубий вокзал» атрофида сув тошқини;
- Боғидил кўчаси, Алвон дўкони яқинида дарахт йиқилиши.

Сергели тумани:
- «И.Каримов» номидаги Халқаро аэропорти атрофида сув тошқини;
- Қумариқ кўчасидаги 4та хонадон ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Қўшқўрғон кўчаси, 74-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Чоштепа кўчасидаги автомобиль йўлларида сув тошқини;
- Ўзгариш мавзесидаги автомобиль йўлларида сув тошқини;
- Қўйлиқ-6 мавзеси, 7-уй атрофидаги сув тошқини;
- «Тошкент-3» аэропорти атрофидаги сув тошқини;
- Мирзо Турсунзода кўчаси, 56-уй яқинида дарахт йиқилиши.

Фото: Facebook
Мирзо Улуғбек тумани:
- Неъмат кўчаси, 6-6а ва 4-4а уйлари ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Буюк ипак йўли кўчаси, 212, 1,2,3,4 ва 2/2-сонли уйларнинг ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Кумушкон кўчаси, 31-уй ҳудуди атрофида оқова қувурлари шикастланиши;
- Қибрай кўчаси, 13-уй атрофидаги оқова қувурлари шикастланиши ва сув тошқини;
- Қорабулоқ кўчаси, 35-уй ҳудуди атрофида оқова қувурлари шикастланиши;
- Оққўрғон кўчасидаги дарахт йиқилиши;
- Чингиз Айматов кўчаси, 30-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Дархонтепа 2-тор кўчаси, 2-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Мухаммад Юсуф кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофида сув тошқини;
- ТТЗ мавзесидаги деҳқон бозори яқинидаги 1та автоуловнинг устига дарахт йиқилиши;
- Неъмат кўчаси, 11а уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини.

Олмазор тумани:
- 299-сонли мактабгача таълим муассасида ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Зарқайнар 19-берк кўчасидаги 8та хонадоннинг ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Қора-Қамиш ½ да жойлашган 18-уйнинг ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Уста Ширин кўчаси, 117-уйда жойлашган «Агрегат» заводи омборхонасида ёнғин юзага келиши;
- Тансиқбоев кўчаси, 41-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Беруний Б1 кўчаси, 13А уйнинг ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Сарбон 11-тор кўчаси, 23-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Сағбон 2-тор кўчаси, 133-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Форобий кўчаси, 60, 49 ва 13А уйларнинг ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- «Тумангазтаъминот» корхонаси ҳудуди ва атрофида сув тошқини.
- Себзор даҳаси, 41-уй ҳовлисида 1та автоулов устига дарахт йиқилиши;

Юнусобод тумани:
- 6-мавзеда жойлашган 1, 2 ва 36-сонли уйларнинг подъездларига сув тошқини;
- Амир Темур кўчаси, Юнусобод электр подстанцияси ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- «Ризвон» чойхонаси атрофидаги сув тошқини;
- Ц-6 мавзесидаги ички кўчаларда сув тошқини;
- Гулёр кўчасидаги ички йўлларда сув тошқини;
- 1-сонли Болалар клиник шифохонаси ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудидаги кўчалардаги сув тошқини;
- Аҳрор Обод кўчаси, 4-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»
Яшнобод тумани:
- Мавлоно Риёзий 1-тор кўчаси, 1-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Боткина кўчаси, 1-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Паркент кўчасидаги чорраҳада сув тошқини;
- Махтумқули кўчасидан ўтувчи автомобил йўлидаги сув тошқини;
- Иззат кўчасидан ўтувчи автомобил йўлидаги сув тошқини;
- «Фарғона йўли савдо шохобчаси» (Рисовый базар) олд қисмида сув тошқини;
- 153-сонли умум таълим мактаби яқинида дарахт йиқилиши;
- 165-сонли мактабгача таълим муассасида ҳудуди ва атрофида сув тошқини;

Миробод тумани:
- Мироншоҳ кўчаси, 21-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Истиқбол кўчасидаги 145-сонли умум таълим мактаби яқинидаги дарахт йиқилиши;
- Истиқбол кўчасида 5та автоулов устига дарахт йиқилиши.

Шайхонтоҳур тумани:
- Оқ олтин 1-тор кўчаси, 36-уйнинг ҳовли (7 метр) девори йиқилиши;
- Шомаҳмудов кўчаси, 132-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Сайрам кўчаси, 41-уй ҳудуди ва атрофида сув тошқини;
- Ц-14даги «Миллий таомлар» овқатланиш жойи яқинидаги дарахт йиқилиши;
- Катта боғ кўчасидан ўтувчи автомобил йўлидаги сув тошқини;
- 8 март кўчасидан ўтувчи автомобил йўлидаги сув тошқини;
- Нурафшон кўчасидаги сув тошқини.

Учтепа тумани:
- Учинчи тор кўчаси яқинидаги дарахт йиқилиши оқибатида электр симлари шикастланиши;
- Она ва бола шифохонаси атрофидаги автомобил йўлларида сув тошқини;
- 23-сонли оилавий поликлиника атрофидаги автомобил йўлларида сув тошқини.

Чилонзор тумани:
- 9-мавзе 1-уй ҳовлисида дарахт йиқилиши;
- Дўмбиробод кўчаси, 3-уй ҳудуди атрофидаги оқова қувурлар шикастланиши;
- Қатортол кўчасидаги автомобил йўлларида сув тошқини;
- Дилхуш кўчаси, 3-уй ҳудуди атрофидаги сув тошқини;
- Катта Олим кўчаси, 11-уйнинг кириш қисмида сув тошқини.

Қайд этилган сув тошқинлари ҳамда бошқа кўнгилсиз ҳолатлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ишларига «Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси», «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси», Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (48 нафар шахсий таркиб ва 8 техника) ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (136 нафар шахсий таркиб ва 20 техника), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармаси, «Сувсоз» ДУК, «»Тошиссиққувват» ДУК, Ободонлаштириш бош бошқармаси, «Тошкент шаҳар иссиқлик маркази», «Махсустранс» ИЧБ, Тошкент шаҳар «Электр тармоқлари корхонаси», «Тошшаҳарнур» ДУК ва «Йўл қурилиш ва таъмирлаш» МЧЖлардан жами 485 нафар шахсий таркиб ҳамда 92та махсус техника жалб этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2002 ва 2009 йилнинг апрель ойлари ҳам шундай ёмғирли бўлганди. Энг нам апрель ойи эса Тошкентда 1990 йилда кузатилган. Ўшанда бир ой давомида ёққан ёмғир деярли 3 ойлик меъёрни ташкил қилган. Ярим ойлик ёғинлар миқдори 1 куннинг ўзида ёққан.

Охирги кунларда кузатилган узоқ муддат давом этган ёмғирдан сўнг (10 кун атрофида), айниқса 19 апрелдан 21 апрелгача бўлган даврда, шунингдек 24 апрелда республикамизда жала ёмғирлари ёғиб ўтди. Бугундан бошлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади ва яқин кунларда бундай кучли ёмғирлар кутилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тошқин кент»: пойтахтдаги ёғингарчилик оқибатлари ҳақида маълумот (фото)