15:38 / 27.04.2019
3 115

Зангиотада адвокат бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатгани аниқланди

Зангиотада адвокат бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатгани аниқланди
Зангиотада бир адвокат бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Адвокат” нашри ёзмоқда.

- 2009 йилдан 2018 йилни ҳам ичига олган давргача жиноят ишлари бўйича биз давлат бюджетидан 75 миллиард сўм ажратдик, — дейди Молия вазирлиги департаментининг бош иқтисодчиси бепул юридик ёрдам мавзусига бағишланган давра суҳбатида. — 67% фақат шаҳарга тўғри келмоқда. Бу ерда бошқа масала эътиборга молик. Адвокатлар хизматини тўлашга маблағ берадиган Молия вазирлигига пул қандай сарфланаётгани ҳақида ахборот берилмайди. Бизга раҳбарият топшириқ беради: “Боринглар ва пул қандай сарфланаётганини билиб, бизга ҳисобот қилинглар”. Биз Тошкент вилояти ва шаҳарга чиқдик, ва мантиққа зид ва ақлга сиғмайдиган далилларни аниқладик. Масалан, Зангиота туманида бир адвокат 2 январь куни бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатди. Бу ҳақиқатга тўғри келадими?

Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров бу муаммога қисқа шарҳ берди. Унинг айтишича, “навбатчи адвокатлар” деб аталадиган бундай адвокатлар соҳанинг оғриқли нуқтаси, чунки улар одатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

- Сиз тўғри таъкидлаб ўтганингиздек, кунига юздан ортиқ ишларни кўриб чиқадиган адвокатларга маблағ беҳуда тўланмоқда, чунки бошқа адвокатлар бундай имкониятга эга эмас, — изоҳ берди у. — Бу йўналишда биз ҳозир иш олиб бормоқдамиз. Бу эса барча адвокатга тенг ишлаш ҳуқуқини бериш учун шарт-шароит яратади.

Биз ҳам терговчиларнинг тайёр ҳужжатларини имзолаш билангина шуғулланадиган “сохта” адвокатлар, давлат ғазнасини ўмарувчи коррупцион тизимдан фақат шу йўл билан қутулиш мумкин деб ҳисоблаймиз, дея якунланади хабар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада адвокат бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатгани аниқланди