11:45 / 29.04.2019
4 255

Тошкент яқинида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ёниб кетди

Тошкент яқинида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ёниб кетди
Бугун, 29 апрел тун соат 02:00 ларда, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида, ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус бетон тўсиққа урилиб ёниб кетди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Автобус ичида бўлган барча йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. ЙТҲ оқибатида қурбонлар бўлмаган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан Ўртачирчиқ туман шифохонасига, 5 нафар йўловчи Республикаси Тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Хабарда айтилишига кўра, автобусда жами 53 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчилари бўлган. Шунингдек, 3 нафар ўқитувчи, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафари хайдовчи бўлишган.

Дастлабки маълумотга кўра, давлат рақами 11 366 СВА бўлган “Мерседес” русумли автобус балони ёрилиб кетиши натижасида, бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнишни бошлаган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент яқинида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ёниб кетди