22:13 / 30.04.2019
3 459

Ўзбекистон ТИВ Тулада ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди

Ўзбекистон ТИВ Тулада ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тулада ўзбекистонлик аёлнинг шафқатсизларча ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилади», - дейилади ТИВ матбуот хизмати томонидан.

Аввалроқ 29 апрель куни Тула областининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида россиялик 34 ёшли Андрей.К 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказгани, аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди.

ОАВнинг ёзишича, қотил қурбон билан қўшни бўлган ва эркакнинг хатти-ҳаракатлари туфайли ўзаро можаролар юз берган - у спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, кўпинча мусиқани баланд товушда тинглаган. Умида Андрейдан бир неча бор шовқинни пасайтириш ҳақида сўраган, аммо у бу илтимосларга парво ҳам қилмаган. Шундан сўнг, ўзбекистонлик аёл бу шахсга полицияга ариза билан мурожаат қилиши ҳақида айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ТИВ Тулада ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди