20:15 / 06.05.2019
3 043

Бухоро вилоятида ҳаводан ичимлик суви олинади

Бухоро вилоятида ҳаводан ичимлик суви олинади
Бухоро вилоятида Исроилнинг Watergen компаниясининг ҳаводан ичимлик сувини ажратиб олувчи қурилмаси синовдан ўтказилади, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Атмосфера генератори кунига 900 литр ичимлик сувини ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Жума куни Watergen компанияси вице-президенти Михаил Рутман ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси музокаралари вақтида қурилмани синовдан ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар Ўзбекистонда Watergen ишлаб чиқариш линиясини очиш имкониятларини муҳокама қилди. Михаил Рутман 12−16 май кунлари генератор синов даврини расмий ишга тушириш учун мамлакатга ташриф буюради.

Ишлаб чиқарувчи сайтида қайд этилишича, қурилма ташқи атмосфера шароитларига — сутка вақти, мавсум, географик жойлашувга мос равишда сув ишлаб чиқаришни оптималлаштиради. Кўп тўсиқли фильтрлар натижасида ҳаво сифатидан қатъи назар сув сифати таъминланади.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятида ҳаводан ичимлик суви олинади