16:30 / 07.05.2019
4 202

Миллий гвардия ва Хитойнинг қуролланган милицияси машғулот ўтказмоқда

Миллий гвардия ва Хитойнинг қуролланган милицияси машғулот ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасидаги ўзаро «Ҳамкорлик-2019» режасига асосан Хитой делегациясининг ташрифи билан 2019 йилнинг 2 май куни икки томон қўмондонлиги учрашиб, ҳамкорликдаги ўқув-амалий машғулотлар бўйича бир қатор масалалалар муҳокама қилинган эди.

«Ҳамкорлик-2019» аксилтеррор ўқув-амалий машғулотлари жорий йилнинг 5 май куни Жиззах вилояти «Фориш» полигонида икки қўмондонлик вакиллари, Жиззах вилояти ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида старт олди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Турсунов Ботир Ражабович ва Хитой Халқ Республикаси Халқ Қуролланган Милицияси қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Цинь Тянлар очилиш маросимда сўзга чиқиб бу ўқув машғулоти икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Миллий армиямизнинг янада ривожланиши учун хизмат қилишини таъкидлаб барча иштирокчи ҳарбий хизматчиларга омад тиладилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси фахрий қоровул батальони шахсий таркиби ўзларининг кўргазмали чиқиши билан меҳмонлар эътиборини тортган бўлса, Хитой Халқ Республикаси Халқ Қуролланган Милицияси ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича чиқишлари ҳамда мотоциклларни бошқариш усуллари намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган ўқув-амалий конфренцияда ўқув машғулотлари жараёнлари билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама этилди. Ҳамкорликдаги ўқув-машғулотлар икки ҳафта мобайнида давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия ва Хитойнинг қуролланган милицияси машғулот ўтказмоқда