16:03 / 08.05.2019
3 832

Лаби Ҳовуздаги “қора доғ”

Лаби Ҳовуздаги “қора доғ”
Тарихий ва исломий ёдгорликларга бой Бухоро шаҳри ҳар йили минглаб меҳмонларга мезбонлик қилади. Бетакрор биноларимиз йиллар мобайнида чет эллик зиёратчиларни ҳайратга солиб келган. Зиёратчиларнинг асосий мақсади ҳам Ислом цивилизацияси элементлари, Шарқ салобатини томоша қилиш, шу билан бизнинг буюк аждодларимиз, бой тарихимиз билан танишишдир.

Лаби Ҳовуз ўзига хос тарихий меъморий ёдгорлигимиз ҳисобланади. У ерда ҳозирги кунда замонавий «дискотека» ташкил қилинган. Баланд овозли мусиқа, спиртли ичимликлар, маст-аласт кишиларнинг ўзини билмас ҳоллари... Бу бизга керакми?

Зиёрат учун келган меҳмонлар кечқурун сайрга чиққан эди. Учта меҳмон, кўринишидан бир оила, бувиси, отаси фарзанди билан ҳовуз ёнидан бу ҳолатдан норози, юзини жирканиб буриштирган-ча тез-тез юриб кетаётганига гувоҳ бўлдик.

Юртимизга тарихни ва хусусан Ислом тарихини ўрганиш учун ташриф буюрган сайёҳлар бу каби манзараларни кўриб, халқимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳақида нотўғри фикрга боришлари мумкинлиги бизнинг кўнглимизни ҳам хира қилди. Бу юртимиз туризм ривожига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.

Агар Лаби Ҳовуздаги бу салбий ҳолатнинг олди олинмас экан, Бухорога қадимий обидаларимизнинг ихлосмандлари эмас, балки айшу ишрат, ”ғалати базм”ларнинг тарафдорлари “кўнгилхушлик” истаб, келишлари эҳтимолдан йироқ эмас.

Қадимдан илму ирфон маркази бўлган Бухоронинг қадрини сақлайлик, кўз қорачидек асрайлик.
Фотима

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лаби Ҳовуздаги “қора доғ”