10:40 / 10.05.2019
4 695

Президент бугун Тошкентни айланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилиши кутилмоқда

Президент бугун Тошкентни айланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилиши кутилмоқда
Бугун, 10 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади ва бир неча объектларга ташриф буюради.

Kun.uz нашри хабарига кўра, давлат раҳбари пойтахтнинг Учтепа ва Чилонзор туманларига бориши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Тошкентда бугуннинг ўзида иккита янги масжид очилиши кутиляпти. Хусусан, масжидлардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилган масжид экани айтиляпти.

Бундан бир неча кун аввал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуада қурилиш ишлари ниҳоят ўз якунига етиш арафасида экани маълум бўлганди.

Мажмуа таркибидаги масжидга кириш жойидаги муҳташам ички ва ташқи пештоқ тўла қуриб битказилган. Мажмуани безаб турадиган иккита минора устига кичик гумбазлар ўрнатилган. Масжид ичидаги безак ишлари якунига етган.

Шунингдек, президент бунёдкорлик ишлари билан танишади ва бир неча бошқа объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент бугун Тошкентни айланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилиши кутилмоқда