08:15 / 13.05.2019
2 852

Ўзбекистонда Президент мактаблари директор лавозимига танлов эълон қилинди

Ўзбекистонда Президент мактаблари директор лавозимига танлов эълон қилинди
Фото: Президент мактаблари
Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари шижоатли, бошқарув жараёнида инновацион фаолиятни ташкил эта оладиган, ташкилотчилик қобилиятига эга, мустақил фикрловчи, илғор халқаро тажрибани фаолиятида татбиқ қила оладиган раҳбарларни танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Президент мактаблари директори лавозимларига номзодлар учун қўйиладиган талаблар аниқланди.
Унга кўра, Президент мактаби директори лавозимларига номзодлар қуйидаги малака талабларига эга бўлишлари керак:

- олий маълумот;
- раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик иш стажи;
- халқ таълими тизимига оид миллий қонунчиликни мукаммал билиш;
- музокара олиб бориш салоҳияти;
- етакчилик фазилати, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
- якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қила билиш;
- ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, тўғри қарор қабул қилиш қобилияти;
- тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлиши;
- MS Office, Интернет компьютер дастурларини;
- ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларини (CEFR B2 даражасида) билиши керак.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2019 йилнинг 7 июнь кунига қадар қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Президент мактаблари директор лавозимига танлов эълон қилинди